Bosh sahifa | Munosabat | Farg`onada bog`cha mudiralari javobgarlikka tortildi

Farg`onada bog`cha mudiralari javobgarlikka tortildi

Бешариқ туманидаги 37-сонли мактабгача таълим муассасасининг раҳбар ва ходимлари ҳужжатларни сохталаштириш, боғча озиқ-овқатларини талон-тарож қилиш жиноятига қўл уришди. Бу ҳақда «Ҳуқуқ» газетаси хабар берди.

Мазкур мактабгача таълим муассасида мудира лавозимини вақтинча бажарувчи бўлиб ишлаган Р.Яхшиева муассаса хўжалик ишлари мудири М.Бобоев, таъминотчилар М.Тўраев ва Б.Усмоновлар билан тил бириктириб, боғчага аслида олиб келинмаган ун, сариёғ, гўшт, гречиха каби маҳсулотларни таомномага қўшиб ёзишган. Расмий ҳужжатларга сохта маълумотлар киритиш орқали 26 млн. 580 минг сўмдан зиёд бюджет маблағи нафс бандалари томонидан талон-торож қилинган.

Шу тумандаги 33-сонли мактабгача таълим муассасасида ҳам мудира Иқболой Мирзаева, ҳамшира Зулфия Ҳайитова ва бош ошпаз Нафиса Жиянбоевалар таъминотчи корхоналар томонидан етказиб берилган 15.902,5 минг сўмлик гўшт маҳсулотларини болаларга буюрмасдан, аксинча, номаълум шахсларга нақд пулга сотиб юборган. Мудира жиноий ҳаракатларига қонуний тус бериш мақсадида шахсан ўзи сохта таомномалар тузиб, шу тарзда жиноятини яширишга уринган.

Юқорида номлари тилга олинган шахслар суд ҳукми билан тегишли жазога тортилди.

manba:farzand.uz