Bosh sahifa | Aql qayrog‘i | Maktabgacha ta’lim sifatini ko`tarish yo`lida

Maktabgacha ta’lim sifatini ko`tarish yo`lida

Бугун Т.Н.Қори Ниёзий номидаги Ўзбекистон Педагогика фанлари илмий тадқиқот институтида “Мактабгача таълим муассасаларида таълим жараёнининг сифати ва самарадорлигини такомиллаштириш: муаммо ва ечимлар” мавзусида республика илмий-амалий конференцияси ўтказилди.

Конференцияда Халқ таълими вазирлигининг масъул ходимлари, олий таълим муассасаларининг профессор-ўқитувчилари, вазирлик ва ташкилотларнинг ходимлари, мактабгача таълим муассасаси тарбиячилари ва кенг жамоатчилик вакиллари иштирок этди.

Анжуман Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2016 йил 29 декабрдаги “2017–2021 йилларда мактабгача таълим тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори ижросини таъминлаш, шунингдек, мактабгача таълим йўналишдаги халқаро ва маҳаллий илмий ёндашувлар, назарий материалларни тўплаш, эмпирик тажрибаларни ўрганиш, аниқлаш ва оммалаштириш, зарур илмий тавсиялар ишлаб чиқиш мақсадида ташкил этилди.

Иштирокчилар мактабгача таълим тизими соҳасидаги илғор халқаро тажрибаларни оммалаштириш, тизимда фаолият кўрсатадиган педагог ходимларни касбий компетенцияларини ривожлантиришнинг самарали механизмларини таклиф қилиш, мактабгача таълимга қўйилган давлат талабларини бажариш йўналишларини белгилаб бериш, мактабгача таълим дастурларини такомиллаштиришга оид таклифларни илгари суриш, соҳага оид давлат сиёсатини амалга оширишга йўналтирилган тавсиялар ишлаб чиқиш каби устувор вазифаларни белгилаб олишга эътибор қаратдилар.

Анжуманнинг якуний йиғилишида истиқболда мактабгача таълимни ривожлантиришга йўналтирилган тавсиялар қабул қилиниб, улар мактабгача таълим сифати ва самарадорлигини янги босқичга кўтаришга хизмат қилади.

Халқ таълими вазирлиги
Ахборот хизмати

Check Also

O`zbekiston o`qituvchi va murabbiylariga

Қадрли ва муҳтарам устозлар! Аввало, сиз, азизларни, сизларнинг тимсолингизда устоз деган шарафли номни улуғлаб келаётган …